Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 29,5 млн киши интернетга мобил телефонлар орқали кириши маълум қилинди
АКТ вазири Шерзод Шерматовга кўра, республикадаги жами интернет фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ошган.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
АКТ вазири Шерзод Шерматов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ҳукумат соати» доираси ҳисоботида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 млндан ошгани, шундан 29,5 млн нафари мобил интернет орқали тармоққа уланишини маълум қилди.
Вазирга кўра, халқаро интернет-каналга уланиш тезлиги сўнгги икки йилда 2,6 бараварга ошиб, 3200 Гбит/секундга, ҳудудлараро магистраль телекоммуникация тармоқларининг қуввати 600 Гбит/секундга, туманлараро – 60 Гбит/секундга етган.
Ҳисоботда 2021−2022 йилларда 102 минг кв.м оптик толали алоқа линиялари тортилгани, уларнинг умумий узунлиги 170 минг километрга етгани келтирилади. Шу даврда 1,7 млнга яқин кенг полосали [юқори тезликдаги] портлар ўрнатилиб, 4,4 млн аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларини кенг полосали интернет тармоғига улаш имконияти яратилган.
Таъкидланишича, сўнгги икки йилда 22 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 54 мингтани ташкил этган. Республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил интернет қамрови 98 фоизга етказилган.
«Ҳукумат соати»да депутатлар электрон давлат хизматларини янада кенгайтириш, барча давлат хизматларини босқичма-босқич рақамли шаклга ўтказиш, шу жумладан кўрсатилаётган автоматлаштирилган хизматлар улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам қизиқди. Вазирга кўра, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 358 турдаги хизмат онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилган, барча электрон давлат хизматларининг тўлов жараёнлари Ягона биллинг тизимига уланган.
Мавзуга оид

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

10:11 / 01.04.2025
Қозоғистонда мобил телефонлар учун «қора рўйхат» жорий этилади

10:43 / 16.02.2025
2024 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони маълум қилинди

14:05 / 29.12.2024