Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Xiaomi компанияси инқироз кўчасига кирди
Хитойнинг Xiaomi технологик компанияси ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатишни бошлади, у харажатларни камайтириш мақсадида ходимларининг 10 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда.

Фото: Reuters
Xiaomi глобал инфляция, Хитойнинг COVID-19 эпидемияси билан кураши, шунингдек, смартфонларга бўлган талабнинг пасайиши фонида бу қадамни қўйишга мажбур. Компанияда даромад ва фойданинг пасайиши кетма-кет учинчи чоракда қайд этилмоқда.
Ишдан бўшатишлар бир нечта бўлимларга, жумладан, смартфонлар бизнесига таъсир қилади. Компания ходимлари 2022 йил 30 сентябр ҳолатига кўра 35 мингдан ортиқ кишини ташкил этди.
Қайд этилишича, глобал смартфон бозори 2014 йилдан бери энг ёмон учинчи чоракни бошдан кечирди. Canalys бозор тадқиқоти компанияси маълумотларига кўра, сентябрда якунланган уч ой ичида глобал смартфон етказиб бериш тўққиз фоизга камайди ва бу пасайиш 2022 йил давомида кузатилди. Таҳлилчиларнинг фикрича, талабнинг пасайиш тенденцияси яна 9 ой давом этади.
Мавзуга оид

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025
Хитой ва Ўзбекистон контейнер ташувлари бўйича қўшма корхона ташкил этди

22:15 / 10.07.2025