Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда сўнгги 40 кунда 8 марта тезлик қоидаларини бузган ҳайдовчи йўл четидаги одамни босиб ўлдирди
Тезликни оширган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган икки кишини уриб юборган. Оқибатда бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ўтган қисмида тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 24 декабр куни М-41 халқаро автомобил йўлининг Шўрчи туманидан ўтган қисмида содир бўлган.
Оқибатда пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.
Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни ошириб қоидаларни бузгани радарларда қайд этилгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди

11:58 / 24.07.2025
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

13:20 / 23.07.2025
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди

18:33 / 22.07.2025