Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starlink энди смартфонда: SpaceX сунъий йўлдошларнинг иккинчи авлодини коинотга учирди
Энди махсус жиҳозлар харид қилмасдан туриб самовий интернетга бевосита смартфон орқали уланиш мумкин бўлади.

Фото: SpaceX
Илон Маскнинг SpaceX компанияси 28 декабр куни Starlink интернет тизими сунъий йўлдошлари иккинчи авлодининг биринчи партиясини коинотга учирди. Энди махсус жиҳозлар харид қилмасдан туриб уларга бевосита смартфон орқали уланиш мумкин бўлади.
Компания веб-сайтида таъкидланганидек, ушбу сунъий йўлдошлар 3300 та биринчи авлод сунъий йўлдошларига қараганда анча кучли. Уларга 5G тармоғини қўллаб-қувватлайдиган оддий смартфонлар ва Tesla электромобиллари орқали уланиш мумкин бўлади.
Starlink тармоғининг асосий мақсади - уяли алоқа тармоғи етиб бормаган жойлардаги фойдаланувчиларни алоқа ва интернет билан таъминлаш. Биринчи босқичда Қўшма Штатлар, Ҳавайи, Алясканинг бир қисми ва Пуэрто-Рико қамраб олинади.
Starlink интернет-тизим мажмуалари ҳар қандай шароитда ва энг чекка ҳудудларда юқори сифатли интернетдан фойдаланиш имкониятини беради.
Мавзуга оид

22:16 / 09.07.2025
Линда Яккарино Х ижтимоий тармоғи бош директорлигидан кетди

17:42 / 09.07.2025
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди

13:28 / 07.07.2025
АҚШда America Party'ни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширилди

10:26 / 07.07.2025