Ислом институтига янги ректор тайинланди
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун Ғофуров тайинланди.

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тайинланди.

Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

22:57 / 05.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди

12:48 / 04.10.2024
Антикоррупция агентлиги тадбиркор ректор устидан вазирликка тақдимнома киритди

16:57 / 12.08.2024