Муз қоплаган кондиционер, аёз қулфлаган эшик — жиззахликлар совуқни қандай кутиб олди?
Бу йилги совуқ шундай забтига олдики, таътиллар узайтирилди, метан шохобчалари ёпилди, қиш қишлигини қилганда уни муносиб “кутиб олишга” тайёр эмаслигимиз яққол намоён бўлди.
Жиззах шаҳри аҳолиси аномал совуқни қандай ўтказмоқда? Ушбу фоторепортажимиз шу ҳақида.
Безатилганидан йиғиб ташлангунича гавжум бўлдиган байрам арчаси совуқда ёлғизланиб қолди.

Йўлларда одам камчил. Газ қуйиш шохобчалари ёпилгани сабаб автобуслар қатнови тўхтади. 4000 сўм билан қатнайдиган таксилар нархи 10 000 сўмга чиқди.
Тарновларни қоплаган узун ва қалин сумалакларнинг остидан ўтиш ҳам хавфли бўлиб қолди.
Газ паст бўлган хонадонлар газ устига ғишт қўйиб қўйишди. Уйни яхшироқ иситиш учун.
Уйга кираётган совуқни оз бўлса-да қайтариш мақсадида эшик ва деразаларга қалин матолар тутилди.
Лекин бу ҳам дераза ва эшикларни музлашдан асраб қололмади.
Аёз қулфлаб қўйган эшикларни очишнинг иложи бўлмади.
Кондиционер ва антенналар ҳам музлаб қолди
Совуқ меваларни ҳам унутмади. Хурмолар ҳам ўраб қўйилганига қарамай музлаб қолди.
Бу манзаралар газ бўлган, электр токи нисбатан кам ўчадиган ҳудудда олинган тасвирлар. Сиз қандай жойда яшайсиз? Совуқ ҳарорат қандай таъсир қилди? Расмга олинг ва бизга юборинг.
Матн ва суратлар муаллифи: Чарос Маннонова.
Мавзуга оид

19:41 / 10.06.2025
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

14:42 / 03.06.2025
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди

17:03 / 22.05.2025