Ўзбекистонда ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади
Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари белгиланди. Хусусан, улар ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганади ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 20 январ куни «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори имзоланди.
Қарорга кўра, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимини яратиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган, соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилади.
Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳа бўйича ижтимоий фикрни ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш;
- ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий фикр ва жамият манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
- ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказиш.
Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 январдан кучга кирди.
Мавзуга оид

21:18 / 27.11.2023
Яна учта турдаги имтиҳонлар жонли эфирга узатилади

21:10 / 16.04.2022
Бемаслаҳат қарорлар, омадли архитектор ва янги “пирамида” — ҳафта дайжести

18:44 / 13.04.2022
«Орқага иккита катта қадам» — қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасига мажбурий жойлаштириш тартиби бекор қилинди

15:49 / 13.04.2022