Россияда собиқ губернатор Сергей Фургал 22 йилга озодликдан маҳрум этилди
Хабаровск ўлкасининг собиқ губернатори 2004-2005 йилларда тадбиркорларни ўлдиришга уриниш ва буни уюштиришда айбдор деб топилди. Фургал ўз айбини рад этди.

Фото: РИА Новости
Москва вилоятининг Люберци шаҳар суди Хабаровск ўлкаси собиқ губернатори Сергей Фургални қаттиқ режимдаги колонияга 22 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги 10 февраль, жума куни.
Ҳукм ҳакамлар ҳайъатининг Фургал ва иш бўйича бошқа айбланувчилар - Андрей Карепов, Марат Қодиров ҳамда Андрей Палейга нисбатан айблови асосида чиқарилди. Карепов ва Палей 21 йил ҳамда 17 йилга, Қодиров эса 9 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Фургал 2004-2005 йилларда тадбиркорларга суиқасд қилиш ва бу ҳаракатни уюштиришда айбдор деб топилган. «Ҳурматли судья, ҳукм тушунарли. Фақат бир нарса тушунарсиз. Уялмайсизми? Бу ҳукмдан уялмайсизми? Бу одамларни кўчадан олиб кетишди, менга мутлақо нотаниш одамларни қамаб қўйишди. Қандайдир даҳшат», - деди Фургал судьяга ҳукмни тушунасизми, деган саволга жавобан.
Сергей Фургал 2020 йил июль ойида ҳибсга олинган. Унинг жиноий иши Хабаровск ўлкасида бир неча ойлик норозиликларга сабаб бўлди. Хабаровскда олти ой давомида ҳар шанба куни собиқ губернатор ҳимояси учун юришлар бўлиб ўтди.
Фургалнинг ўзи айбини тан олмади. У ўз ишини «Амурсталь» заводининг эгаси Павел Балский билан можарога боғлади. Собиқ губернаторнинг адвокати Михаил Карапетян ҳукмни «ноқонуний ва асоссиз» деб атади ҳамда апелляция бермоқчи эканлигини айтди. Унга кўра, суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар сиёсатчи колонияга ўтказилмайди.
Мавзуга оид

12:20 / 04.10.2024
Хабаровск театридаги ёнғиндан кейин мигрантлар қўлга олинди

08:33 / 27.04.2024
Россияда «Я/Мы Сергей Фургал» ҳаракати «террорчилар» рўйхатига киритилди

12:24 / 28.03.2024
Хабаровскда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

09:56 / 29.08.2023