Путин Украина урушидан олдин Байден билан совға алмашгани маълум бўлди
АҚШ ва Россия ўртасидаги 2021 йилги қисқа муддатли «илиқлик» даврида иккала давлат раҳбари совға алмашган.

Фото: Peter Klaunzer/Pool/Getty Images
Россия президенти Владимир Путин 2021 йилда Женевада бўлиб ўтган биринчи президентлик саммитида АҚШ президенти Жо Байденга 12 минг долларлик ручка ва канцелярия тўпламини совға қилган.
Bloomberg нашрининг ёзишича, совға алмашинуви 2021 йил июн ойида бўлиб ўтган 2,5 соатлик Женева саммитида юз берган. Бу ҳозирда АҚШ-Россия муносабатларидаги сўнгги қисқа муддатли «илиқ давр» сифатида баҳоланмоқда. Украина босқини бошлангач, муносабатлар кескин ёмонлашди.
Нашрнинг қайд этишича, канцелярия тўплами ўша йили Байденга берилган энг қимматбаҳо совға бўлган.
АҚШ президенти бунга жавобан Путинга ўзининг севимли қора «авиатор» кўзойнакларидан бир жуфтини ва бизоннинг шиша ҳайкалчасини совға қилган. Бу ҳақда Оқ уй хабар берган эди. Бироқ, Путиннинг совғаси ҳақидаги маълумотни Оқ уй ҳам, Кремл ҳам ошкор қилмади.
Байденнинг Путинга совғаси қиймати хабарда келтирилмади.
Украина президенти Владимир Зеленский 2021 йилда Байденга 700 долларлик АҚШ байроғини совға қилган.
Қўшма Штатларда давлат раҳбари ва юқори лавозимли бошқа шахслар томонидан олинган совғалар ҳисоботи анъанавий тарзда эълон қилиб борилади. Қимматбаҳо совғаларнинг аксарияти одатда АҚШ Миллий архив ва ҳужжатлар бошқармасига (NARA, National Archives and Records Administration) топширилади. Аммо истиснолар ҳам бўлади. Мулозимлар совға қийматини ўз ҳисобидан давлатга тўлаб, уни ўзида қолдириш ҳуқуқига ҳам эга.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49 / 08.06.2025
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39 / 08.06.2025
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04 / 08.06.2025
Мавзуга оид

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025