Жиззахда ер силкиниши содир бўлди
Жиззах вилоятида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қиляпти.
24 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 16:12 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани.
Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 190 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 13 км;
- Жиззах шаҳрида 2-3 балл, 18 км;
- Бахмал туманида 2 балл, 27 км.
Мавзуга оид

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда

09:27 / 15.05.2025