Давлатнинг мусулмонларни умрага юбориши – дунёвийлик тамойилига зидми?
Ўзбекистоннинг биринчи маъмурияти одамларнинг диндорлик даражаси билан курашиб келди. Иккинчи маъмурият эса кам таъминланган мусулмонларни умра зиёратига юборишда ҳам ёрдам кўрсатмоқчи. “Давлат одамларнинг диний эркинликларини таъминлаб бериши ва ўзи бу ишларда нейтрал қолиши керак” деган халқаро стандартларга кўра ҳам, умра зиёратига ёрдам берилиши – демократик тамойилларга мойилликни англатади.

Феврал ойида, президент Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига сафари жараёнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Нуриддин Холиқназаров президентга юзланиб: “Кам таъминланган мусулмонларни умрага юборишда давлат томонидан ёрдам берилса эди” деганди. Бунга жавобан, президент: “Давлат ёрдам беришга тайёр, фақат ҳақиқатда кам таъминланган мусулмонлар рўйхатини диний идора тақдим қилиши керак” дея, сўровни ижобий қабул қилди.
Бу ташаббус, табиий равишда, Ўзбекистон жамиятида турфа талқинлар билан қабул қилинди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон дунёвий давлат бўлса, мусулмонларни давлат бюджети ҳисобидан умрага юбориш амалиёти дунёвийлик тамойилларига қанчалик тўғри келади?” деган саволлар ҳам билдирилди.
Ҳақиқатда, дунёвийликнинг асрлар давомида шаклланган тамойиллар мавжуд. Ҳар бир шахс эркин бўлиши керак. Виждон ва дин эркинлиги – инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан. Қолаверса, барча инсонлар қонун олдида тенг бўлиши керак. Демак, инсонларнинг эркин бўлиши ва қонун олдида тенглик талаби, реал ҳаётда жуда кўплаб зиддиятлар, коллизиялар келтириб чиқаради.
Сабаби оддий: динлар ва виждоний қарашлар – олий ҳақиқатлар ҳақида бўлади, шунинг учун, диний ва виждоний қарашларда бошқа қарашлардан нисбатан ёпиқлик бўлади. Айнан шунинг учун ҳам, диний ва виждоний қарашлар ва уларнинг тарафдорлари ўртасидаги зиддиятлар, абадий ҳисобланади.
Хўш, дунёвийлик тамойилига кўра, давлатнинг, бошқарув институтларининг позицияси қандай бўлиши керак? Дунёвийликка кўра, давлатнинг асосий вазифаси – бу, виждоний ва диний масалаларда имкон қадар нейтрал бўлиш, ва шу йўл билан, бир томондан, одамларнинг эркинликларини ҳимоя қилиш, иккинчи томондан, уларнинг қонун олдидаги тенглигини таъминлаш ҳисобланади.
Хўш, давлат ёрдамида, давлат бюджети ҳисобига, кам таъминланган мусулмонларнинг умрага юборилиши, дунёвийлик тамойилларини бузадими? Бу ўринда, қандайдир бузилишлар борми? Назаримда, бу ўринда, икки қадрият тўқнашмоқда. Бу – дунёвийлик ва демократия. Дунёвийликка кўра, ҳукумат нейтрал қолиши муҳим. Демократияга кўра, ҳокимият одамларнинг эҳтиёжларига муттасил равишда “ҳа” деб жавоб бериши муҳим.
Демократия – бу кўпчиликнинг иродасига ижобий жавоб бериш. Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ аксарияти, давлатнинг кам таъминланган мусулмонларни умрага юбориш амалиётини, тўлиқ ижобий деб қабул қилади.
Дунёвийликка кўра эса, давлат нейтралликни бузганда ҳам, бошқаларнинг шаъни, қадр-қимати ва хавфсизлигига ҳеч бир шаклда дахл қилмаслиги керак. Умрага юборишда эса, бошқаларнинг қадр-қиммати, шаъни ва хавфсизлигига таҳдид мавжуд эмас.
Камолиддин Раббимов,
сиёсий таҳлилчи
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
-
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 10:45
Мавзуга оид

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

19:20 / 26.03.2025
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?

20:52 / 22.03.2025
Кўп қутбли дунё тартиботи: бу Ўзбекистон учун имкониятми ёки таҳдид?

23:12 / 20.03.2025