Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Қозоғистонда ҳукумат ўз ваколатларини топширди ва Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаради.

Фото: Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Бу ҳақда Қозоғистон президентининг «Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида»ги фармонида айтилган. Ҳужжат Оқўрда сайтида эълон қилинган.
«Конституциянинг 70-моддаси 1-банди, «Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, ҳукуматнинг янги сайланган парламент мажлиси олдида истеъфога чиқиши муносабати билан ҳукумат янги таркиб тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажарсин», — дейилади ҳужжат матнида.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ҳукумат янги Конституцияга мувофиқ истеъфога чиқишини маълум қилганди.
«Янги бош вазир ким бўлишини президент ва парламентнинг янги мажлиси ҳал қилади», деди у.
Қозоғистонда рўйхатга олинган етти партиядан олтитаси республика парламенти қуйи палатасига кирди, ҳукмрон «Аманат» партияси кўпчиликни (53,9 фоиз овоз) ўринни қўлга киритди, «Ауыл» Халқ демократик ватанпарварлик партияси 10,9 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид

14:23
Путин 1994 йилдаёқ Украина шарқи ва Қозоғистон шимоли «доим Россия давлатининг бир қисми бўлгани»ни айтган

20:23 / 03.08.2025
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

18:33 / 31.07.2025