Ўзбекистон | 09:36 / 04.06.2023
10361
1 дақиқада ўқилади

Нукус воқеалари бўйича апелляция суди ҳукми 5 июн куни эълон қилинади

Фото: Олий суд

5 июн куни соат 15:00 да Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича жиноят иши бўйича биринчи суд жараёни юзасидан 16 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари, шунингдек, прокуратуранинг шартли ҳукм чиқарилган 4 нафар судланувчига нисбатан протестини кўриб чиқишни якунлаб, суд қарорини эълон қилади.

29 май куни суд музокараси ниҳоясига етган ва судья Аскар Бекманов бошчилигидаги ҳайъат ҳукм чиқариш учун маслаҳат хонасига йўл олган эди.

Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўраган. Жумладан, прокуратура вакили суддан тўрт нафар айбланувчига нисбатан шартли жазо ва озодликни чеклаш тарзидаги жазони реал муддатларга алмаштиришни сўраган.

Мавзуга оид