Видео: Тошкентда ЙПХ ходимлари янги BMW мотоциклларини бошқаришни ўрганмоқда
Тошкент шаҳридаги Йўл-патруль хизмати ходимлари янги BMW мотоциклларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда. Амалий машғулотлар Германиядан келган мутахассислар томонидан олиб бориляпти.

Видеодан кадр
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Германиядан милтилловчи маёқлар, олд қисмида нур тарқатувчи STOP ёзуви ва бошқа жиҳозларга эга янги BMW хизмат мотоцикллари партиясини олди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати хабарига кўра, уч турдаги мотоцикллар келтирилди.
Ҳозирда Германиядан икки нафар мутахассис Йўл-патруль хизмати ходимларини транспорт воситаларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўргатмоқда.
«Мотоциклларда хизмат вақтида фойдаланиш учун кўплаб қулайликлар мавжуд. Замонавий жиҳозлар, яхши тормоз тизими», - дейди мото-гуруҳ инспекторларидан бири.
Маълум қилинишича, бунгача Йўл-патруль хизматида 1993 йилда ишлаб чиқарилган Honda мотоцикллари бўлган.
Мавзуга оид

09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

16:11 / 06.02.2025
Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди

15:06 / 06.02.2025