Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил ҳаж зиёратчилари сони пандемиядан олдинги даражага қайтди
Саудия Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Робианинг маълум қилишича, COVID-19 чекловлари жорий қилинишидан олдин ҳар йили тахминан 2,6 миллион киши Ҳажга борган.

Фото: AP
Подшоҳликнинг Ҳаж зиёратини ўтказиш учун тайёр эканини таъкидлаган Ар-Робиа бу йил 37 давлат муассасаси зиёратчиларга хизмат кўрсатишини маълум қилди.
Шу билан бирга, Саудия хорижлик зиёратчилар учун ҳаж нархи 39 фоизга арзонлаштирилганини маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, зиёратчилар сони пандемиядан олдинги даражага қайтган. COVID-19 чекловлари жорий қилинишидан олдин ҳар йили тахминан 2,6 миллион киши Ҳажга борган.
Шу билан бирга, Саудия Қизил Ярим Ой жамияти бу йилги Ҳаж мавсумида муқаддас жойларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун саккизта AgustaWestland AW139 вертолёти жойлаштирилишини эълон қилди.
Вертолётлар энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали тиббиёт ходимларига эга бўлиб, фавқулодда вазиятлар юзага келганида ўртача 7 дақиқада ёрдамга етиб боради.
Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига йиллик Ҳаж зиёрати 26 июнь куни бошланади.
Мавзуга оид

08:34 / 04.07.2025
Саудия компанияси Ўзбекистонда шамол электр станциялари учун турбина ва қанотлар ишлаб чиқаради

12:09 / 01.07.2025
Ҳаж мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

16:33 / 19.06.2025
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн виза беришни тиклади

20:07 / 12.06.2025