Ўзбекистон июнда россияликлар орасида энг машҳур йўналишлар бешлигига кирди
Шу билан бирга, ҳар икки йўналишда парвозлар нархи бўйича Ўзбекистон учинчи, машҳурлик бўйича эса - тўртинчи.

Фото: Getty images
Ўзбекистон июн ойида россияликлар ўртасида авиақатновларга бўлган талаб бўйича етакчи бешталикдан жой олди. Бу ҳақда «Яндекс Путешествия» сервиси тадқиқоти натижаларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ўзбекистон парвозлар учун энг машҳур йўналишлар рўйхатида Озарбойжонни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади. Энг машҳур йўналишлар - Туркия, Арманистон ва Қозоғистон.
Қолаверса, арзон рейслар бўйича Ўзбекистон учинчи ўринда. Ўзбекистонга ҳар икки йўналишда саёҳат ҳар бир йўловчига 25,9 минг рубл (Россия банки курси бўйича 304 доллар) туради.
Авиачипталар нархи бўйича Беларусга учиш арзонроқ - 11 000 рубл (129 доллар), Арманистонга эса - 25 700 рубл (302 доллар). Таиланд, Хитой ва БААга энг қиммат рейслар амалга оширилади.
2023 йил июн ойида Россияга қўшни давлатларга авиачипталар нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошиб, 28,8 минг рублни (338 доллар) ташкил қилди.
Мавзуга оид

23:25 / 05.07.2025
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди

21:41 / 05.07.2025
Озарбойжон Россия билан зиддият кучайишини истамайди – Эрдўған

18:31 / 05.07.2025
«Афғонистонда тинчлик ва нормал давлатчилик бўлишига энг кўп интилаётган давлат – Ўзбекистон» — Камолиддин Раббимов

11:48 / 05.07.2025