Қозоғистон қатор вилоятларида чигиртканинг зарарли тури тарқалди
Қозоғистоннинг қатор вилоятларида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури босқини юз берган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар Қўстанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида (режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи) зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган.
Қўстанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республика ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам.
Шунингдек, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.
Мавзуга оид

21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади

08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

22:43 / 20.05.2025