Фото: Маккадаги ўзбекистонлик ҳожилар ва диний соҳа вакиллари ҳам сайловларда қатнашмоқда
Айни вақтда ҳаж сафарини якунлаб, Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ва Мусулмонлар идораси вакиллари ҳам президентлик сайловларида қатнашмоқда.


Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентлиги учун навбатда ташқари бўлиб ўтаётган сайловларда Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик сайловчиларга 14-сайлов округига бириктирилган.


Шунингдек, Жиддадаги Бош консулхонаси сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун Макка шаҳридаги “Рошидия” меҳмонхонасида ҳам овоз бериш пункти ташкил этилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси зиёратчилар сайлов жараёнларига доир фотолар билан бўлишди.



Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакиллари ходимлари, имом-хатиблар ҳам сайлов жараёнида оила аъзолари билан қатнашмоқда.




Эслатиб ўтамиз, 2023 йил Ҳаж мавсумида Ўзбекистонда 15 мингдан ортиқ фуқаролар зиёратга борди. Улар 4 июлдан бошлаб ватанга қайтмоқда.


Мавзуга оид

12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди

11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

17:06 / 07.04.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди

23:40 / 08.03.2025