Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмут атрофидаги ярадорлар ва Харкив областида кимсасиз қолган қишлоқ. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 507-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ФХХ Симоньян ва Собчак ҳаётига «суиқасд»нинг олди олингани ҳақида хабар берди. Гўёки уларни неонацистлар «Украина хавфсизлик хизмати буюртмаси бўйича» ўлдирмоқчи бўлган.
- Украина қуролли кучлари қарши ҳужумнинг дастлабки икки ҳафтасида фронтга етказиб берилган ҳарбий техникаларнинг 20 фоизини йўқотгани хабар қилинди.
- Беларусда «Вагнер» ХҲКнинг йирик ҳарбий колоннасини учратишди.
- Россия қўшини Украина бўйлаб Shahed дронлари билан зарба йўллади. Олти дрондан тўрттаси уриб туширилган.
- Жанубий Корея президенти олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Украинага келди.
Бахмут яқинидаги тиббиёт пункти
Бахмут яқинида бир йилдан буён оғир жанглар давом этмоқда. Қуйида — фронт чизиғидан олиб келинган украин ҳарбийларига 80-бригада врачлари ёрдам кўрсатувчи стабилизация пунктида олинган кадрлар.



Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press



Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик артиллериячи портрети

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Харкив областидаги қишлоқда деоккупациядан кейинги манзаралар

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Петербург яқинидаги оилавий тарихий танк парки
Санкт-Петербург яқинидаги Гатчинское шосседа «Стальной десант» номи остида «оилавий тарихий танк парки» фаолият кўрсатмоқда. Июл ойида унинг ташкилотчилари Курск дўгасидаги жанг реконструкция қилиниши ҳақида анонс беришганди: «Сизни уникал дам олиш кунлари ўтказишга, танкда сайр қилишга, Курск жангидаги тўпдан отишга ва ҳарбий-дала лагери кўргазмасига ташриф буюришга таклиф қиламиз, — дейилади ташкилотчиларнинг „ВКонтакте“даги саҳифасида. — Болалар билан бирга келинг, уларга келажакда якуний Ғалабани ҳал қилган энг буюк жанг ҳақида ҳикоя қилиб беринг!»

Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

18:40 / 08.07.2025
Дронлар ҳужуми натижасида Россия қанча йўқотмоқда ва бу Украинанинг ўзига қанчага тушмоқда?

11:31 / 08.07.2025
Трамп АҚШ Украинага қурол етказишда давом этишини айтди

09:14 / 08.07.2025
Кличко Германия канцлерини Украинага TAURUS ракеталарини беришга чақирди

07:21 / 08.07.2025