Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Жалол Арашов ва Ботир Шаҳриёров
Жалол Арашов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ж.Арашов 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - муҳандис-иқтисодчи.
У 2022 йил июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Ботир Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 2023 йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025