Тошкентда автобус ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Учтепа туманида автобус ва Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 10 август куни соат 16:20 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ - Пойгоҳ кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1963 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуси ҳамда 1989 йилда туғилган Р.Б. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025