Хитой компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қуради
Навоий вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида мамлакатнинг Пекиндаги элчихонасида бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА
Тадбирда сўзга чиққан Пекиндаги электромеханик маҳсулотлар бўйича Хитой савдо палатасининг вице-Президенти Лю Чун ушбу форумнинг муҳимлигини эътироф этди.
«Ушбу жараён доирасида биз Хитойнинг кўплаб кучли корхоналарига Ўзбекистонга сармоя киритишни тавсия қилдик. Бугун биз Навоий вилояти бизнес форумида иштирок этмоқдамиз ва Навоий вилояти ҳақида яхши маълумотларга эга бўлдик. Маълумки, Навоий вилояти қурилиш материаллари ва минерал ресурслар учун катта афзалликларга эга. Келгусида Ўзбекистонда Хитой компанияларини кўпроқ жорий этишга умид қиламиз», деди у.
China Huadian Overseas Investment компанияси раҳбари Лу Юан Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини, дўстона муносабатлар, яқин савдо-иқтисодий алмашинувлар амалга оширилганини айтиб, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилганини таъкидлади.
Форум доирасида China Huadian Overseas Investment Co., Ltd ва Avic-Intl Project Engineering Company компаниялари билан Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Beijing Mingou Investment Co., Ltd билан саноат зонасини ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланди.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025