Янги ўқув йили учун Тошкентда автобуслар ва қатновлар сонини ошириш режалаштирилмоқда
4 сентябрдан бутун республикада янги ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан пойтахтдаги автобуслар 1,5 мингтагача, қатновлар эса 22,8 мингтага оширилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 1 минг 464 та автобус ишга чиқарилмоқда, ундаги қатновлар сони 21,7 мингтани ташкил қилади. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг ЎзАга маълум қилишича, янги ўқув йили муносабати билан автобусларни 1 минг 550 тагача ва бажариладиган қатновлар сонини эса 22,8 мингтага ошириш режалаштирилган.
Сентябр ойи давомида қўшимча яна 9 та янги автобус йўналишларини ташкил қилиш ҳам кутилмоқда.
Маълумот учун, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибида 8 та автобус саройлари мавжуд бўлиб, ҳозирда улар томонидан 158 та автобус йўналишларда хизмат кўрсатилмоқда.
Бундан олдинроқ Тошкент метрополитени «тиғиз вақтлар»да метронинг айрим йўналишларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти 1,5 дақиқагача қисқартирилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

20:17 / 07.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

21:28 / 22.05.2025