Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало эди» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантанасида сўзлаган нутқида пахта сиёсати Орол денгизини қуритгани, иқтисодиётни, таълим тизимини издан чиқаргани, оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етганини афсус билан таъкидлади.
«Ўтмишга назар ташлар эканмиз, аччиқ бир ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз: «ўзбек» деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди.
Афсуски, шу даражага тушиб қолган эдик.
Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди.
Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз. Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб, соҳа ўз эгасини топди.
Натижада ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди, тадбиркорлар пахта «ўлпони»дан озод бўлди, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўзбекистон халқаро «қора рўйхатлар»дан чиқарилди.
Барчамизнинг фидокорона меҳнатимиз, ғайрат-у шижоатимиз билан Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ўзбекистонга нисбатан ҳурмат ва эътибор тобора ортиб бормоқда.
Президент сифатида дастлабки ишларимдан бири қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш бўлди. Йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди. Бунинг натижасида Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳалардаги алоқаларимиз янги босқичга чиқди», деди президент.
Мавзуга оид

22:01 / 24.07.2025
«Оқ олтин» балоси: Ўзбекистонда пахта қуллиги тарихи, оқибатлар ва бугунги кун ҳақида

20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

11:20 / 14.03.2025