Ўзбекистон | 09:10 / 05.09.2023
9153
1 дақиқада ўқилади

Термиз шаҳрида ичимлик суви вақтинча ўчирилади 

Шаҳарда яшовчи аҳолидан ичимлик сувини имкон қадар захира қилиб қўйиш сўралган.

Термиз шаҳридаги оқова сув тармоғида юзага келган йирик аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Шу муносабат билан, 2023 йилнинг 5, 6 ва 7 сентябр кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар Термиз шаҳридаги барча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Термиз шаҳрида яшовчи аҳолидан ичимлик сувини имкон қадар захира қилиб қўйиш сўралган.

Таъмирлаш даврида аҳолига махсус сув ташувчи техникалар ёрдамида сув етказилади.

Мавзуга оид