Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда археология ёдгорлигини бузаётган фуқаро тўхтатиб қолинди
Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги археология ёдгорликларига фуқаролар томонидан 288 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Фото: Бош прокуратура
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида иккита тарихий ёдгорлик йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинди.
Жумладан, фуқаро О.Т. томонидан Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган, IV-VIII асрларга оид “Номсизтепа-3” археология ёдгорлигининг 9,6 метр квадрат қисми ўзбошимчалик билан бузилган. Фуқаро томонидан олиб борилаётган бузиш ишлари ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ёдгорликнинг 652 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган, илк ўрта асрларга оид “Қўшқўрғонтепа” археологик ёдгорлигининг 7,4 метр квадрат тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кавлаб олингани аниқланган. Ушбу ҳаракатларнинг олди олиниши натижасида объектнинг 492 метр квадрат майдони асраб қолинган.
Ҳозирда ёдгорликларга етказилган 288 млн сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқанд вилоятида 4 та тарихий объектга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланганди.
Мавзуга оид

14:28
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025