Тошкентда қидирувда бўлган фуқаро аттракционда қўлга олинди
Миллий гвардия ходимлари фирибгарлик учун қидирувга берилган фуқарони аттракционда қўлга олди.
Жамоат жойлари бўлган парклар, хиёбон ва бозорларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар кучайтирилгани ўз самарасини бермоқда, деб ёзади Миллий гвардия матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 сентябр куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Наврўз” истироҳат боғи ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан 26 ёшли фуқаро қўлга олинган.
У фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирувга берилгани айтилади.
Маълум қилинишича, 26 ёшли фуқаро Жиззах вилоятида истиқомат қилади.
Мавзуга оид

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

20:15 / 05.05.2025
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади

16:57 / 05.05.2025
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди

20:43 / 30.04.2025