Чустда 71 нафар бола шифохонага ётқизилган
Шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқ.

Фото: Kun.uz
Наманган вилоятининг Чуст туманида 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Чуст тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-сонли ДМТТнинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган.
Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган.
Шунга кўра, 23-МТТдан 35 нафар, 51-МТТдан 20 нафар, 18-МТТдан 5 нафар, 36-МТТдан 3 нафар, 7- ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 43-МТТдан 1 нафар, 21-ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 30-МТТдан 2 нафар, 35-МТТдан 1 нафар 34-МТТдан 1 нафар, оилавий МТТдан 1 нафар, жами - 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар шифохонага ётқизилган.
Кўрилган чора-тадбирлар, хусусан, тез тиббий ёрдам туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, яшаш уйига қайтарилган.
Қолган болаларнинг ҳам аҳволи мўътадил, улар шифокорлар назоратига олинган.
Шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқ.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларнинг ҳолати қониқарли экани, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилгани ҳақида хабар қилганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

18:21 / 24.03.2025
Тошкентда антифриз ичган аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

21:13 / 14.02.2025