Исроилда ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 дан ошди
Икки мингдан ошиқ киши яраланган.

Фото: Getty Images
ҲАМАС аъзолари 7 октябр куни тонгида Исроилга қилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга етган, яна икки мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Исроилдаги Haaretz ва Kan нашрлари хабар тарқатди.
Бунгача Исроил мудофаа армияси қурбонлар сони 350 нафар атрофида деб хабар берганди. Маҳаллий манбаларга кўра, сўнгги соатларда Ғазо билан чегарада мусиқа фестивали ўтказилган ҳудудда 200 дан ортиқ жасад топилган.
Рақамлар яна ўсиши мумкин.
Бундан ташқари, Исроил ҳудудидан юздан ортиқ киши асир қилиб олиб кетилган.
Ўз навбатида, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар вақтида 313 нафар фаластинлик ҳалок бўлиб, икки мингга яқин киши яралангани ҳақида хабар берган.
- ҲАМАС ҳаракати 7 октябр тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган, фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга ёппасига зарба беришни бошлади.
Мавзуга оид

23:02 / 28.06.2025
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди

17:38 / 28.06.2025
Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди

08:40 / 28.06.2025
Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

07:47 / 28.06.2025