Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 16 та тижорат банкини жаримага тортди
1 та тижорат банкининг айрим операцияларига чеклов ўрнатилди. 1 та тўлов ташкилотининг лицензияси 10 кунга тўхтатиб қўйилди. Шунингдек, 5 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти огоҳлантирилди.

Фото: Kun.uz
Банк назорати қўмитасининг октябр ойида 9 та йиғилиши ўтказилган ва 31 та масала кўриб чиқилган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича 12 та масала муҳокама қилинган. Хусусан, банклар ва тўлов ташкилотларининг устав фондининг ҳажмига қўйилган талабнинг бажарилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил этилган.
“Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилоти лицензиясининг амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025