Қорақалпоғистонда АГТКСлар иш вақтига чеклов киритилди
Ҳаво совиши муносабати билан, Қорақалпоғистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари соат 06:00 дан 15:00 гача ишлаши белгиланди. Аввалроқ бундай чора Андижон вилоятида қўлланилганди. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги шохобчалар ишлашида ҳам узилишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари тун-у кун режимидан соат 6:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”га таяниб, KRuz.uz хабар берди.
Бу чеклов 9–14 декабр кунлари ҳаво кесин совиб кетиши муносабати билан истеъмолчиларнинг табиий газга талаби ортиб, магистрал тармоқларда газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида киритилган.
Аввалроқ айни сабаб билан Андижон вилояти ҳокимлиги 4 декабрдан бошлаб вилоятдаги АГТКСлар иш вақти 6:00 дан 15:00 гача чекланиши ҳақида хабар берганди.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги газ қуйиш шохобчалари фаолиятида ҳам узилишлар кузатила бошлагани ҳақида маълумотлар бор.
Ноябр ойида парламентда ҳисобот берган энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қаттиқ совуқ кунларда газ-шохобчаларига таъминот 30 фоизгача қисқартирилиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

15:45 / 03.07.2025
Қорақалпоғистонда йирик туризм зонаси қурилади

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

08:04 / 11.06.2025