Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осимҳен — Африканинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси, Буну — энг яхши дарвозабон, Рикрокий — энг яхши мураббий
Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Фото: Getty Images
«Наполи» клуби ва Нигерия миллий жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимҳен овозлар сонига кўра Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»/Миср) ва Ашраф Ҳакимини («ПСЖ»/Марокаш) ортда қолдириб, энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.
2022/23 йилги мавсумда Осимҳен неаполликлар таркибида 26та гол билан Италия чемпиони ва А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди. У Африка Миллатлар Кубоги саралашида Нигерия сафида 10 та гол урди ва саралашнинг ҳам энг яхши тўпурарига айланди.
Йилнинг энг яхши дарвозабони соврини «Ал Ҳилол»нинг марокашлик посбони Ёсин Бунуга топширилди. Шунингдек, совринга Андре Онана («Манчестер Юнайтед», Камерун) ва Муҳаммад Аш Шенави («Ал Аҳли Қоҳира», Миср) даъвогарлик қилган эди.
Волид Рикрокий йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди. Унинг бошқарувида Марокаш миллий жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида яримфиналгача етиб борди.
Мавзуга оид

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда

23:39 / 20.03.2025
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди

20:43 / 09.03.2025