Қизириқ туманида Исфара микро ГЭС-1 иш фаолиятини бошлади
Замонавий тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётимизнинг муҳим қувват манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам изчил ривожланмоқда.

Айтиш жоизки, замонавий Ўзбекистонимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар қаторида энергетика тармоғининг ажралмас бўғини ҳисобланган гидроэнергетика соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда инвестициявий лойиҳалар асосида янги гидроэлектр станцияларни қуриш, узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган ГEСларни замон талаблари асосида модернизация қилиш ишлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда.
Айтиб ўтиш лозимки, Сурхондарё вилоятининг гидроэнергетик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш борасида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилаётганидан хабарингиз бор. Бу борада муҳтарам президентимиз Шавкат Миромоновичнинг жорий йил 17-18 ноябр кунлари Тўпаланг ГЭСда амалга оширилган модернизация ишлари ҳамда Зарчоб-3 ГЭСнинг қурилиши бошланишига старт бериш жараёнларига гувоҳ бўлдик.
Бугун, 15 декабр – Қизириқ тумани Исфара коллекторида Исфара микро ГЭС-1 нинг очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур микро ГЭСнинг қуввати 230 кВт, ўртача йиллик 1 076 000,0 kVt.соат электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Исфара-1 микро ГEСда ишга туширилиши натижасида маҳаллабай тизим орқали Янгикент маҳалласининг 460 та хонадони электр энергияси билан таъминланади ва 5 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистонда илк бор мазкур ГЭСда барча ускуналар маҳаллий ишлаб чиқариш доирасида 100% ўзимизда ишлаб чиқарилган. Тизим ташкилоти ҳисобланган “Сувсаноатмаш” АЖда ГЭС учун зарурий бўлган барча жиҳозлар ишлаб чиқарилди. Асосийси, арзон ва экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланмоқда.
Лойиҳа доирасида 60 м узунликдаги каналда реконструкция ишлари, сув тўсиш иншооти, сув бўлиш иншооти, босимли ҳавза иншооти қурилишлари, босимли қувур (50 м) ўрнатиш, қувват узатиш линияси каби қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди.
Айтиш лозимки, гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошишига, ишлаб чиқариш субъектларининг электр қувватлари билан таъминланишига, том маънода, халқимиз фаровонлиги ортишига мустаҳкам замин яратади.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

13:38 / 28.03.2025