Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда АИ-80 маркали бензинни АИ-92 ёки АИ-95 деб сотаётган АЁҚШлар аниқланди
Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги 17 та АЁҚШдан олинган намуналарнинг 7 тасида октан сонлари меъёрга мос келмаслиги аниқланди.
Андижон вилоятидаги АЁҚШларга 500 тонна АИ-80 маркали бензин олиб келинган бўлишига қарамай, ҳайдовчилар томонидан ушбу маркадаги бензин етишмаётгани ҳақидаги мурожаатлар кўпайган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда вилоят ҳокими ва мутасаддилар томонидан вазиятни ўрганиш ва шохобчаларни текшириш ишлари бошланган.
«Бу бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилинган. Андижон вилоятида жойлашган АЁҚШларда сотилаётган маҳсулотлардан намуналар олинябди. АИ-80 маркали бензин АИ-92 ёки АИ-95 деб сотилаётганлиги ҳақидаги эътирозлар кўп. Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 14-15 декабр кунлари намуналар олинган. Хусусан, 14 декабрда олинган 17 та намунадан 7 тасида актан миқдори сотилаётган маркага тўғри келмагани аниқланди. Маскур ҳолатлар Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги «заправка»ларда кузатилди, чунки дастлабки ўрганишлар шу ҳудудлардан бошланганди», дейди «Энергияинспекция» Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Мухторов.
Аввалроқ, октябрь ойида 6 миллион 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

12:22 / 20.07.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?

22:51 / 17.07.2025
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

20:58 / 15.07.2025