Сурхондарёнинг тўққизта туман ва шаҳридаги метан заправкалар 8 январ куни фаолият кўрсатмайди
Шу куни вилоятдаги саккизта туман ва Термиз шаҳридаги барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Фото: Kun.uz
Сурхондарёда “Термиз” магистрал қувурига параллел равишда 46,5 км узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурини қуриш лойиҳасининг 31 км қисми ишга туширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу сабабли 2024 йил 8 январ куни соат 8:00 дан 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
“Мазкур ишлар келгусида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда саноат тармоқларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини билдирган ҳолда, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Натижада Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ ва Шеробод туманларини 2024-2025 йилнинг куз-қиш мавсумида табиий газ билан таъминлаш узлуксизлиги яхшиланади. Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Компания шунингдек, тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланишини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади
Ўзбекистон | 13:39
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
Мавзуга оид

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025