Тошкентда BMW автомобили йўл ёритгич устунига бориб урилди
Яккасарой туманида BMW иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчиси енгил тан жароҳати олган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган BMW русумли автомашина ҳаракат давомида рул бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари енгил тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди

23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди

09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20:59 / 26.03.2025