Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 35 млн сўм зиён етказди

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари»
Хоразм вилояти Урганч туманида электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 35 миллион сўм зиён етказди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар берди.
Унга кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг филиал ва корхоналари томонидан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишда қоида бузишларини олдини олиш, «Электрҳисоб» дастурига киритилмасдан электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларни аниқлаш ҳамда ҳисоблагичдан ташқари уланган ускуналарнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» Хоразм ҳудудий филиали томонидан Урганч туманида ўзказилган тезкор тадбир давомида Жайҳун маҳалласида яшовчи С.Ж, томонидан электр тармоғига ўз бошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан фойдаланаётгани аниқланди.
Далолатнома бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш натижасида жамиятга 35 миллион 661 минг 960 сўм зарар етказгани ҳисобланиб, чора кўриш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдим қилинди.
Мавзуга оид

19:03 / 13.06.2025
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

16:24 / 28.05.2025