Телефон сўзлашувларини эшитиш учун санкция электрон тарзда берилади
Телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув ўтказиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун санкцияни электрон тарзда бериш мумкин бўлади.

Иллюстратив фото
Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади
2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, бу ерда гап телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув ўтказиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва бошқа процессуал ҳаракатлар ҳақида кетмоқда.
Давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар билан боғлиқ ишларда электрон санкция берилмайди.
Лойиҳада кўрсатилишича, бундай таклиф Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан киритилган.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади.
Мавзуга оид

10:21
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025