Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади
Президент қарори билан “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
Президентнинг “Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
Лойиҳа офиси 2024 йилда қуйидагиларни амалга оширади:
— педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
— профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
— таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатда 2024 йил 1 сентябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилиши ҳам белгилаб қўйилди.
Қарорга кўра, 2024–2025 йилларда:
- Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;
- камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;
- педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.
Мавзуга оид

16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

15:02 / 28.01.2025
Академик ҳалоллик, янги адабиётлар, олийгоҳлар трансформацияси: миллий таълимда нималар ўзгаряпти?

13:03 / 27.07.2024
Таълим шакллари, тиллар, ОТМ ва йўналишлар бўйича қабул квоталари тасдиқланди

21:37 / 20.07.2024