Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода мухбирни пичоқлаган шахс қўлга олинди
Икки таниш орасида олдиндан низо бўлгани таъкидланмоқда.
6 феврал куни Бухоро вилояти, Шофиркон туманида жойлашган кафеда Taftish ахборот агентлигининг Бухородаги мухбири пичоқланди. Бош прокуратура хабарига кўра, буни содир қилган шахс қўлга олинди.
Қайд қилинишича, гумонланувчи А.А. ва жабрланувчи Ў.Т. орасида аввалдан низо бўлган. Шу сабабли, А.А. кафеда пичоқни Ў.Т. қорин қисмига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 феврал куни унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жабрланувчи Ў.Т. ҳозир шифохонада даволанаётгани таъкидланмоқда. Унинг аҳволи қандайлиги ҳақида хабарда маълумот берилмаган.
Мавзуга оид

09:54 / 09.07.2025
Бухорода қутқарувчилар томонидан 9 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

20:42 / 06.07.2025
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

20:13 / 04.07.2025
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди

14:31 / 04.07.2025