Тошкентда носоз светофор сабаб ҳайдовчига келган жарима бекор қилинди
Ижтимоий тармоқларда носоз светофор сабаб ҳайдовчига жарима келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Фото: Видеодан кадр
Қайд этилишича, видеода светофорда сариқ ишорада носозлик кузатилгани ва бунинг оқибатида ҳайдовчи чалғиб ҳаракатланиб юборгани акс этган. Ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан батафсил ўрганилган.
Мазкур вазиятда светофорда кузатилган носозлик инобатга олиниб, ҳолат бўйича тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилди. Ҳолатни ўрганишда етарлича жиҳатларга эътибор бермагани учун Тошкент вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимига нисбатан текширув ишлари олиб борилиши белгиланди.
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди

14:56 / 01.04.2025