Қозоғистонга 500 та Starlink тизими ускуналари олиб келинди
Қўшни давлат Starlink тизими ускуналаридан 2 000 та олиб улардан олис ҳудудлардаги мактабларни тезкор интернет билан таъминлашда фойдаланмоқчи.

Қозоғистонга Starlink тизимининг дастлабки 500 та тўплами етиб келган. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар бермоқда.
Ускуналарни Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусиннинг ўзи қабул қилиб олган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон жами 2 мингта Starlink сунъий йўлдош тизими келади ва улар қишлоқлардаги 2 000 та мактабни юқори тезликдаги интернет билан таъминлайди.
“Ускуналарни қабул қилиш жараёнини шахсан текшириш учун Олмаотага келдим. Келгуси ҳафтада Туркистон ва Оқмўла вилоятларидаги Starlink тизимини ўрнатишга тўлиқ тайёр бўлган мактабларга етказиб бериш бошланади”, деган Багдат Мусин.
Вазир Starlink ускуналарининг кейинги партиялари 10 кундан кейин етиб келишини ва барча ҳудудларга тарқатилишини маълум қилган.
Маълумот учун, ҳозирча Қозоғистонда Starlink сунъий йўлдош тизими интернет алоқасидан шахсий мақсадларда фойдаланиб бўлмайди. Бу ноқонуний ҳисобланади.
Мавзуга оид

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

21:04 / 08.06.2025
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади

15:03 / 10.04.2025
Бундесвер 2029 йилгача Starlink аналогини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда

13:41 / 28.03.2025