Марказий банк учта банкни жаримага тортди
Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси томонидан 2024 йилнинг феврал ойидаги йиғилишларда (8 марта) 31 та масала кўрилди ва уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 18 та масала, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (2 та), кредит ташкилотларини лицензиялаш (1 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) каби масалалар кўриб чиқилди.
Ўрганиш натижалари бўйича амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли 3 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланди, 6 та банк ва 1 та ипотекани қайта молиялаштириш компанияси чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025