Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Шоҳрух Далиев ва Отабек Маҳкамов олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосарлари сифатида таништирилди. Улар бунгача мос равишда Вазирлар Маҳкамасида ҳамда Президент Администрациясида масъул лавозимларда ишлаган.
Президент қарори билан Шоҳрух Ҳожиакбарович Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz’га бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов тасдиқлади.

Шоҳрух Далиев 1985 йилда туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
У 2012–2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бош мутахассиси, 2017–2024 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалаларига масъул департамент ва котибиятларида ўрта махсус, профессионал таълим, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим илм-фанини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Отабек Мухторович Маҳкамов олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Отабек Маҳкамов бунга қадар Тошкент давлат юридик университети ҳамда Давлат бошқаруви академиясида узоқ йиллар кафедра мудири, декан каби лавозимларда ишлаган, сўнгги вақтларда Президент Администрациясида масъул лавозимларда ишлаётганди.
Бундан олдинроқ Комилжон Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, Шаҳло Турдиқулова вазир ўринбосари лавозимидан озод этилиб, бошқа ишга ўтказилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

20:44 / 08.08.2025
Президент 92 минг битирувчини ишга жойлаштиришни буюрди

15:57 / 08.08.2025
Олийгоҳлар тайёрлаётган кадрлар билан иш берувчилар талаби ўртасида фарқ катта – президент

11:20 / 07.08.2025
Судялар олий кенгашида “рекорд”: раис ваколат муддати тугаши арафасида 100 дан ортиқ тайинловни амалга оширди

19:26 / 05.08.2025