Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди
Вақтинчалик эмбарго лойиҳаси март ойида чет элга шакар етказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлган эди.

Фото: Getty Images
Россия шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Чеклов 2024 йил 31 августгача амал қилади. Бу ҳақда Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг божхона қуйи қўмитаси қарори билан таниш бўлган манбага таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Вақтинчалик эмбарго лойиҳаси март ойида чет элга шакар етказиб беришнинг кўпайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлди. Августдан феврал ойининг ўрталаригача бўлган даврда Россия бошқа мамлакатларга аввалги шу даврга қараганда уч баравар кўп шакар сотди - 164,3 минг тоннага нисбатан 442 минг тонна.
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий мавсумда шакар ишлаб чиқариш 6,8 миллион тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 9,8 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ички истеъмол 6 миллион тоннага яқин. Ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси қанд лавлагининг юқори ҳосили билан боғлиқ бўлиб, «Росстат» маълумотларига кўра, 2023 йилда 53,1 миллион тоннани ташкил этди.
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49 / 11.07.2025