Эронда президент вертолёти ҳалокати бўйича дастлабки ҳисобот эълон қилинди
Ҳалокатга учраган вертолёт бўлакларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш талафот аниқланмади.

Фото: AP
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги хабар берди.
Ҳисоботда қайд этилишича, содир бўлган воқеанинг айрим тафсилотларини кўриб чиқиш учун «кўпроқ вақт» керак.
Дастлабки терговда аниқланишича, вертолёт мўлжалланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва йўналишини ўзгартирмаган. Ҳалокатдан тахминан бир ярим дақиқа олдин вертолёт учувчиси парвоз гуруҳидаги бошқа иккита вертолёт билан боғланган.
«Ҳалокатга учраган вертолёт бўлакларида ўқ излари ёки шунга ўхшаш талафот аниқланмади», дейилади хабарда.
Бош штаб маълумотларига кўра, вертолёт тоғ билан тўқнашганидан кейин ёниб кетган. Тергов шуни кўрсатдики, диспетчерлар ва экипаж ўртасидаги суҳбатларда «шубҳали ҳеч нарса сезилмаган».
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва яна 6 киши бўлган вертолёт 19 май куни кечқурун Озарбайжон чегарасига яқин жойда ҳалокатга учради. Унинг қолдиқлари 20 май куни эрталаб топилди. Ҳалокатда ҳеч ким тирик қолмади.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025