Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автосервисда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 та автомобил зарар кўрди
4 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида ўчирилган ёнғин натижасида автосервис ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобил ёниб зарарланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Сергели туманида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Бугун, 11 июн куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а-даҳадаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобил ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Мавзуга оид

10:41 / 19.07.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

11:30 / 25.06.2025
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

18:09 / 08.06.2025