Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида “Дамас” ёниб кетди
Паркент бозори олдида тўхтаб турган “Дамас”да ёнғин содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Паркент туманида “Дамас” машинасида ёнғин келиб чиққан. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 20 июн куни соат 16:00 ларда содир бўлган.
Маълум қилинишича, 4Р-15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобил йўлининг 56-километрида, Паркент бозори қаршисида 39 ёшли ҳайдовчи Ж.Б.га тегишли бўлган, тўхтаб турган “Дамас”да ёнғин юзага келган.
Оқибатда машинанинг бир қисми ёниб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда автомобилда ҳеч ким бўлмаган ва ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:34 / 13.07.2025
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

12:32 / 12.07.2025
Чилонзорда ёнғин оқибатида "Ласетти" ва "Спарк" автомобиллари зарар кўрди

21:20 / 11.07.2025
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди

10:41 / 11.07.2025