Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ҳайдовчилари кўпроқ қандай қоидабузарликлар содир қилаётгани очиқланди
“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, 2024 йилнинг ўтган 2-чорагида жами автобус ҳайдовчилари томонидан содир этилган 1392 та қоидабузарлик аниқланган.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Тошкентда автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг ўтган 2-чорагида энг кўп қандай қоидабузарликларга йўл қўйгани ҳақида маълум қилинди.
“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, айрим автобус ҳайдовчилари томонидан йўналиш давомида бир қатор қўпол қоидабузарликлар содир этилмоқда.
2024 йилнинг ўтган 2-чорагида жами 1392 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, улардан:
- 955 таси уяли алоқа воситасидан фойдаланиш;
- 258 таси тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш;
- 179 таси назорат учун мўлжалланган кузатув камераларига қасддан зиён етказиш каби қўпол қоидабузарликлардир.