Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди
13 август куни бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали билан кутиб олинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берган.

Лин Ю Тин ва Ситора Турдибекова / Фото: olympic.uz
Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчоракфиналида тайпейлик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этди ва унга янги уй совға қилган. Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалар топширилди.
Ҳокимликнинг Газета.uz сайтига маълум қилишича, хонадон тадбиркор томонидан берилган.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси аёллар ўртасидаги бокс баҳсларининг -57 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова тайпейлик Лин Ю Тинга мағлуб бўлиб, турнирни кўзда ёш билан тарк этганди. Тестостерони юқори экани айтилган тайпейлик боксчи якунда Олимпиада чемпионига айланганди.
Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси IBA президенти Умар Кремлев Олимпиадада адолатсизликка учраган боксчи қизларни ҳам 1-ўринга бериладиган пул маблағлари – 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотлаши ҳақида эълон қилганди.
Мавзуга оид

16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди

13:52 / 03.05.2025
“Руҳий босим ўтказган” — Самарқандда ўқувчиларни қаттиқ койиган ўқитувчи интизомий жазо олди

01:48 / 03.08.2024
Париж-2024да навбатдаги можаро: ўзбек қизи «тестостерони юқори» боксчига қўл беришни рад этиб, рингни кўзда ёш билан тарк этди

17:29 / 21.02.2024